Дунё

9/11 хотираси: 4 млрд долларлик стансия

Бундан 25 йил аввал 11-сентабрда террор ҳужумига учраган Жаҳон савдо маркази ўрнида бугун ёдгорлик, унинг ёнида эса ҳалок бўлганлар учун хотира обьекти – стансия қурилган. Бу стансия дунёдаги энг қимматларидан бўлиб, 4 млрд доллар сарфланган. Хўш нега қийин ва қиммат иш бўлишига қарамай Ню-Ёрк ҳокимияти бюджетдан шунча пул ажратишга рози бўлганди? Kun.uz нинг АҚШдаги мухбири ўша машхур стансиядан репортаж тайёрлади.

9/11 хотираси: 4 млрд долларлик стансия

Бундан 25 йил аввал 11-сентабрда террор ҳужумига учраган Жаҳон савдо маркази ўрнида бугун ёдгорлик, унинг ёнида эса ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган стансия қурилган. Бу стансия дунёдаги энг қиммат иншоотлардан бири бўлиб, унга 4 млрд доллар сарфланган. Хўш, нега бунинг қурилиши қийин ва қиммат бўлишига қарамай, Ню-Ёрк ҳокимияти бюджетдан шунча маблағ ажратишга рози бўлганди?

Террор оқибатида ер билан яксон бўлган Жаҳон савдо маркази ўрнида АҚШ ва дунёдаги энг қиммат темирйўл стансияси ҳам жойлашган. Ташқи кўриниши оппоқ қушни эслатадиган бу обьект айнан 11-сентабр воқеаларига бағишлаб бунёд этилган.

Қурилишига қарийб 4 млрд доллар сарфланган ушбу стансия испаниялик меъмор Сантиаго Калатраванинг асари ҳисобланади. У бинони оқ қушга ўхшатиб лойиҳалаган. Бунинг сабаби — шу ерда ҳалок бўлганлар оқ қуш каби осмонга кўтарилганини ифодаламоқчи бўлган.

Бу стансияни қуришга кетган маблағга, масалан, ҳозирги ҳисоб-китоб билан камида бутун метро линияси, 10 та халқаро аеропорт, 100 та замонавий шифохона, 250 та мактаб қуриш мумкин.

Шунга қарамай, Ню-Ёрк ҳокимияти бу маблағни айнан хотира иншооти бўлгани учун ажратишга қарор қилган.

Ҳар йили 11-сентабр куни эрталаб қуёш нурлари махсус ҳисоб-китоб асосида бино ичига тушади. Ёруғлик оқими 8:46 да — биринчи самолёт эгизак минорага урилган вақтда бошланади ва 10:28 гача — иккинчи минора қулаган пайтгача бино ичида ҳаракатланади.

Шу тариқа, бу бино ҳар йили бир кун давомида ёдгорликка айланади. Бу ерга келган одамлар вақтни соат орқали эмас, қуёш нури орқали ҳис қилади.

Қурилишнинг ўзи ҳам рекордларга бой.

Осулус учун 11 минг 500 тоннага яқин махсус пўлат ишлатилган. Бино ичидаги энг баланд нуқта 49 метрга етади. Оқ рангли мармарнинг катта қисми Италиядан олиб келинган.

Бугунги кунда бу ер фақат транспорт маркази эмас. У 12 та метро йўналиши ва Ню-Жерсига қатновчи ПАТҲ поездларини боғлайди. Ҳар куни 200 мингга яқин одам шу ҳудуддан ўтади. Савдо марказлари, ресторанлар ва жамоат майдонлари билан Осулус Ню-Ёркнинг энг гавжум масканларидан бирига айланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.