Дунё

Уйингизда ўтиринг

Россия МДҲ мамлакатлари ўртасида маҳкумларни топшириш жараёнини оптималлаштиришни талаб қилмоқда

Уйингизда ўтиринг

Россия Адлия вазири Константин Чуйченко МДҲ мамлакатларида маҳкумларни жазони ўташ учун ватанига топшириш тартиб-таомилларини оптималлаштиришга чақирди.

«Россия Адлия вазирлиги маҳкумларни ўзлари фуқароси бўлган давлатларга топшириш тартиб-таомилларини оптималлаштириш устида тизимли равишда ишламоқда. Бизнинг умумий мақсадимиз — идоралараро келишиш ва топшириш жараёнини имкон қадар тезкор, аниқ ва очиқ қилишдир», — деди вазир ўтган ҳафтада Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирокида ўтказилган МДҲга аъзо давлатлар пенитенциар хизматлари раҳбарлари Кенгашининг XI йиғилиши очилишида видеоконференцалоқа орқали сўзлаган нутқида.

Чуйченко МДҲга аъзо давлатлар билан тегишли халқаро шартномалар имзоланганини таъкидлади.

Адлия вазирлиги раҳбари, шунингдек, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганларни жазони ўташ учун ватанига топшириш амалиёти «муҳим инсонпарварлик аҳамиятига эга эканини, ахлоқан тузатиш таъсирининг янада самарали бўлишига хизмат қилишини, унинг қариндошлари билан ижтимоий алоқаларини тиклаш ва мустаҳкамлашга ҳамда озодликка чиққанидан кейин ресоциализациялашувига ёрдам беришини» қайд этди. Чуйченконинг сўзларига кўра, буларнинг барчаси жазонинг асосий мақсадига — янги жиноятларнинг олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга эришиш имконини беради, деб хабар беради ТАСС.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.