Дунё

“Тайёр бўлмасанг, мамлакатдан кет!”: Медведев мигрантлар устидан назорат кучайтирилишини айтди

“Тайёр бўлмасанг, мамлакатдан кет!”: Медведев мигрантлар устидан назорат кучайтирилишини айтди

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев 2027-йилдан бошлаб мигрантлар устидан назорат чоралари кучайтирилишини маълум қилди.

Медведев айрим ҳудудларда муҳожирлар сони ошаётганини билдирди.

“Аввало, йирик агломерациялардаги мигрантларнинг тўпланиши фуқароларимизни ҳақли равишда ташвишга солмоқда. Бу кўпинча улар оила аъзолари билан келиши, рус тилини паст даражада билиши, бизнинг меъёрларимиз ва анъаналаримизга риоя этишни истамаслиги, шунингдек, ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари билан ҳам боғлиқ. Бундай жиноятларнинг баъзилари жуда жиддий акс-садо беради”, деди Медведев.

У 2027-йил январидан хорижий ищилар ўзи ва оиласини яшаш минимумидан кам бўлмаган даражада таъминлаши кераклигини айтди. Бунда ҳудудий коеффициент ҳам ҳисобга олинади.

“Агар солиқ органлари мигрантнинг даромади борлигини тасдиқламаса ёки унинг даромади белгиланган миқдорга мос келмаслигини аниқласа, мигрантнинг патенти ёки ишлаш учун рухсатномаси бекор қилинади. Шунингдек, унинг ўзи ва оила аъзолари Россияда қолиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади ”.

Медведев миграция соҳасида, жумладан, уларнинг биометрик маълумотлари ва геноми бўйича назорат кучайтирилишини билдирди. Шунингдек, энди хорижликлар 30 кун ичида нафақат хавфли юқумли касалликлар, балки гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ҳолатлари мавжудлиги бўйича тиббий кўрикдан ўтиши шартлигини айтди.

“Фуқаролик тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилди. Олинган фуқароликни бекор қилиш учун асослар рўйхати сезиларли даражада кенгайтиради. Бу борадаги позиция аниқ: ишлаш учун келдингми — урф-одатларимизни ҳурмат қил, Россия қонунчилигига риоя эт. Тайёр бўлмасанг, мамлакатдан кет! ”, дея хулоса қилди Медведев.

Маълумот ўрнида, Россияда 1-сентябрдан эътиборан хорижликлар учун янги қонуний ўзгартиришлар кучга кирди. Энди мамлакатда 90 кундан ортиқ қолмоқчи бўлган чет элликлар ОИВ (ОИЦ) ва гиёҳвандлик бўйича тиббий кўрикдан ўтиши шарт. Бу қоида иш, ўқиш ва бошқа мақсадда келган барча шахсларга тегишли.

Улар чегарадан ўтганидан кейин бир ой ичида махсус маълумотномани олиши шарт. Кейинчалик бу жараён ҳар йили такрорланади. Акс ҳолда 50 минг рублгача (7 миллион сўмгача) жарима солинади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.