Россия қурилиш обьектларида меҳнат мигрантлари сони ошди
Қурилиш обьектларида 20 мингга яқин хорижий ищи меҳнат қилмоқда. Бу сўнгги 10 йилликдаги кўрсаткичлар билан таққослаганда қарийб беш фоизга кўпдир.

Россиянинг қурилиш соҳасида меҳнат мигрантлари сони ортди. Бу ҳақда Қурувчилар миллий бирлашмаси («НОСТРОЙ») президенти Антон Глушков маълум қилди, унинг сўзларини «РИА Новости» агентлиги келтирди.
Глушковнинг таъкидлашича, ҳозирда қурилиш обьектларида қарийб 20 минг хорижий ищи фаолият юритмоқда. Бу сўнгги ўн йилликдаги кўрсаткичларга нисбатан қарийб беш фоизга кўпроқдир.
Анъанавий тарзда, мигрантлар асосан Марказий Осиё мамлакатларидан келади. Ҳозирда Ўзбекистондан келаётган ищилар сони Тожикистондан келаётганларга нисбатан бироз кўпроқ. Шунингдек, Россия Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш, Мянма ва Ветнам каби давлатлардан ҳам ищиларни жалб қилишни бошлаган.
Глушков Сибир ва Узоқ Шарқда ишлаётган шимолий кореялик қурувчилар ҳақида ҳам ижобий фикр билдирди. Улар интизомлилиги, юқори меҳнат унумдорлиги, миграция сиёсати билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқармаслиги ва Россия қонунчилигига қатъий риоя қилиши билан ажралиб туради.
Ўтган йил якунларига кўра, Россия Шимолий Корея фуқароларига 36413 та виза берган, бу бир йил аввалгига нисбатан деярли тўрт баравар кўпдир.

