Маҳаллий

Уй-жой харидида фирибгарликдан қандай ҳимояланиш мумкин?

Ўзбекистонда уй-жой харид қилишдан аввал қурилаётган объектнинг қонунийлиги ва расмий мақомини онлайн текшириш имконияти мавжуд. Махсус геопортал орқали қурилишга рухсат берилгани, ишлар тўхтатилгани ёки объект бекор қилингани ҳақида маълумот олиш мумкин.

Уй-жой сотиб олаётганда фирибгарликдан қандай ҳимояланиш мумкин?

Уй-жой харид қилишда фирибгарликнинг олдини олиш ва қурилиш обьекти қонуний эканлигини текшириш учун дшк.shaffofqurilish.uz геопортали ишга туширилди.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги ушбу тизим орқали қурилиш обьектлари ҳақидаги маълумотларни текшириш, ноқонуний қурилишларни аниқлаш ва шаҳарсозлик ҳужжатлари билан танишиш мумкин.

Порталда қонунбузарликлар аниқланган обьектларнинг махсус реестри ҳам мавжуд. Унда обьектларнинг манзили, майдони ва фотосуратлари жойлаштирилган.

Шунингдек, интерактив харитадаги рангли белгилар орқали қурилиш обьектининг ҳозирги ҳолатини билиб олиш мумкин. Хусусан, кўк ранг қурилиш ишлари қонуний давом этаётганини, қизил ранг ишлар тўхтатилганини, қора ранг эса қурилиш бекор қилинганини билдиради.

Агар харидор қизиқаётган қурилиш обьекти харитада умуман кўрсатилмаган бўлса, бу унинг расмий рўйхатдан ўтмаганлигини англатиши мумкин.

Бундан ташқари, тизим орқали обьект давлат назоратига олинган-олинмаганлиги, ҳудуд бузилиш ёки реновация режаларига киритилган-киритилмаганлиги ҳақидаги маълумотларни ҳам текшириш имконияти мавжуд.

Мутахассислар фуқароларга, айниқса янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан хонадон харид қилиш ёки қурилишга сармоя киритишдан олдин обьект ҳақидаги маълумотларни расмий база орқали текшириб олишни тавсия қилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.