Урганч ва Олмаота ўртасида тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилди

Урганч ва Олмаота ўртасида тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилди
3 сентябрдан бошлаб Олмаота ва Урганч ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам авиарейслар йўлга қўйилди. Янги йўналиш Қозоғистоннинг йирик шаҳрини Хоразм вилояти билан трансферларсиз боғлади.
Парвозлар ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. Йўналиш мавсумий хусусиятга эга бўлиб, биринчи навбатда икки давлат ўртасидаги сайёҳлар оқимини ривожлантиришга қаратилган.
Урганч ҳамон Хива ва Хоразм вилоятининг бошқа сайёҳлик масканларига саёҳат қилиш учун асосий ҳаво дарвозаси бўлиб қолмоқда. Туризм қўмитаси янги авиақатнов ҳудудни қозоғистонлик сайёҳлар учун янада қулайроқ қилиши ва йўл вақтини қисқартиришини кутмоқда.
Хусусан, Хива, Қўнғирот, Шовот, Термиз ва Сариосиё йўналишларида қўшимча поездлар йўлга қўйилди.

