Маҳаллий

Урганч аеропортидаги янги терминал ҳозиргисидан 4 баравардан катта бўлади

39 минг квадрат метр майдонга эга янги терминал бир соатда 1300 нафаргача йўловчига хизмат кўрсата олади. Аеропортни модернизация қилиш ишларини 2028-йил охиригача якунлаш режалаштирилган.

Урганч аеропортидаги янги терминал ҳозиргисидан 4 баравардан катта бўлади

Урганч халқаро аеропортида янги йўловчи терминалини қуриш бўйича дастлабки ишлар бошланди. Ҳозир қурилиш майдонида котлован қазилмоқда.

Қурилиш ишларини олиб бораётган Боми Энгинееринг & Сонструстион компанияси вакили Хван Ёнгженинг Кун.узъга айтишича, кейинги босқичда қозиқ қоқиш ишлари бошланади.

«Ҳозир қурилишнинг дастлабки босқичидамиз, котлован қазиш ишлари бошланди. Кейинги босқичда қозиқ қоқиш ишлари олиб борилади. Аеропорт қурилишини 2028-йил охиригача якунлашни режалаштирганмиз», - деди у.

Модернизация лойиҳасининг умумий қиймати 242 млн долларга баҳоланган. Шундан 134 млн доллари хусусий шерик, 108 млн доллари давлат шериги обьектларига тўғри келади.

Лойиҳа Жанубий Кореянинг Инчеон Интернатионал Аирпорт Сорпоратион компанияси иштирокида давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилмоқда. Компания 2025-йил апрелида ўтказилган халқаро тендерда ғолиб бўлган.

Келишув 22 йилга мўлжалланган бўлиб, унинг 3 йили қурилиш, 19 йили консессия даврига тўғри келади.

Лойиҳанинг асосий обьектларидан бири қарийб 39 минг квадрат метр майдонга эга янги йўловчи терминали бўлади. Амалдаги терминал майдони 9,2 минг квадрат метрни ташкил этади.

Янги терминал ишга тушгач, унинг бир соатлик хизмат кўрсатиш қуввати 300 йўловчидан 1300 нафаргача ошади. Аеропорт йилига ҳозирги 1,2 млн ўрнига 3,5 млн нафаргача йўловчига хизмат кўрсата олади.

Терминалда халқаро ва ички рейслар йўловчилари оқими ажратилади. Рўйхатдан ўтиш, текширув ва багаж билан ишлаш зоналари, ВИП ва СИП заллар, Дутй Фрее савдо майдонлари ҳамда овқатланиш шохобчалари ташкил этилади.

Хван Ёнгженинг айтишича, янги терминал дизайнида Хоразм меъморчилигига хос элементлардан фойдаланилади.

Қурилиш давомида аеропорт фаолияти тўхтатилмайди. Йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун қурилган вақтинчалик учиб келиш терминали 2026-йил августида аеропорт фойдаланишига топширилган.

Модернизация аеродром инфратузилмасини ҳам қамраб олади. Самолётлар туриш жойлари 6 тадан 18 тагача, юриш йўлаклари сони эса 4 тагача кўпайтирилади. Шунингдек, 3300 метр узунликдаги янги учиш-қўниш йўлаги қурилиши режалаштирилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.