Спорт

Умарали Раҳмоналиев жамоаси ЙЧЛ баҳсларини Озарбайжондаги энг катта стадионда ўтказиши мумкин

Умарали Раҳмоналиев жамоаси ЙЧЛ ўйинларини Озарбайжондаги энг катта стадионда ўтказиши мумкин

Европа Чемпионлар Лигасининг умумий гуруҳ босқичига йўл олган Озарбайжоннинг “Сабаҳ” клуби уй учрашувларини Боку Олимпия стадионида ўтказиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати раҳбари Элнур Ҳамидов Оффсиде Плус нашрига берган интервюсида маълум қилди.

“Стадион масаласи бўйича ҳозирча аниқ янгилик йўқ. Айни пайтда биз Тофиқ Баҳромов номидаги Республика стадионига буюртма берганмиз. Бироқ бошқа вариантлар ҳам кўриб чиқилмоқда. Бу борада янгилик бўлса, жамоатчиликка батафсил маълумот берилади”, деди Ҳамидов.

Шу тариқа, Боку Олимпия стадиони ҳам “Сабаҳ”нинг Чемпионлар Лигасидаги уй учрашувлари учун эҳтимолий вариантлардан бири сифатида кўрилмоқда. Бу борада музокаралар давом этмоқда.

Маълумот учун, Озарбайжоннинг “Сабаҳ” клубида Ўзбекистон миллий терма жамоаси яримҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев фаолият юритади. Жамоа илк бор ЙЧЛда иштирок этмоқда. Қуръа натижаларига кўра, “бойқушлар” гуруҳ босқичида “Арсенал”, “Барселона”, “Боруссия Дортмунд”, “Манчестер Юнайтед” ва “Наполи” каби кучли жамоаларга қарши тўқнаш келади.

Озарбайжонликлар лига босқичининг биринчи турида “Олд Траффорд” стадионида “қизил иблислар”га қарши баҳс олиб боради.

Мусобақанинг биринчи тур ўйинлари 8–10-сентябр кунларига белгиланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.