Спорт

Умарали Раҳмоналиев УЕФА Чемпионлар Лигасида ўйнаши мумкин

Умарали Раҳмоналиев УЕФА Чемпионлар Лигасида иштирок этиши мумкин

Ўзбекистон миллий терма жамоаси яримҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев фаолият олиб бораётган Озарбайжоннинг “Сабаҳ” клуби Европа Чемпионлар Лигаси саралашининг ҳал қилувчи — плей-офф босқичига чиқди.

Мусобақанинг учинчи саралаш босқичи жавоб учрашувида озарбайжонликлар Даниянинг “Орҳус” жамоасини ўз майдонида қабул қилди. Дастлабки баҳсда 2:1 ҳисобида мағлуб бўлган “Сабаҳ” жавоб ўйинида рақиб дарвозасига жавобсиз тўртта гол уриб, ажойиб камбекни амалга оширди — 4:0. Икки учрашув натижасига кўра умумий ҳисоб 5:2 бўлди ва Озарбайжон клуби кейинги босқичга йўл олди.

Қайд этиш жоизки, ушбу муҳим ўйинда ўзбекистонлик футболчи Умарали Раҳмоналиев асосий таркибда майдонга тушди ва учрашувни тўлиқ ўтказди.

Энди “Сабаҳ” Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига йўлланма берувчи сўнгги плей-офф раундида иштирок этади. Маълумотларга кўра, Умарали Раҳмоналиев жамоасининг ушбу босқичдаги рақиби Исроилнинг “Ҳапоел Беер-Шева” клуби бўлади. Жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашув жорий йилнинг 19-август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.