Украинага Россия зарбалари ҳақида разведка маълумотлари берилмаяпти
Илон Маск эса Старлинк ишлашини секинлаштирган.

Украинага Россиядан келадиган зарбалар юзасидан разведка маълумотлари берилмаяпти
Ғарбдаги ҳамкорлар Украинани Россиянинг Киевга баллистик ракеталар билан навбатдаги ҳужумга тайёрланаётгани ҳақида яна огоҳлантирмаган. Бу ҳақда 13-октабр куни Украина президенти Володимир Зеленский маълум қилди. Унинг айтишича, украин ҳарбийлари ракеталарни фақат улар пойтахтга яқинлашиб келгандагина пайқаган. Сўнгги зарбанинг асосий нишони 4-сонли иссиқлик электр стансияси бўлган — у Киевдаги асосий энергетика обьектларидан бири ҳисобланади.
Украина қуролли кучлари ҳаво кучлари вакили Юрий Игнатнинг аниқлик киритишича, Россиянинг 14-октабрга ўтар кечаси уюштирган ҳужуми чоғида ҳамкорлар Украинани дастлабки баллистик ракеталар учирилгани ҳақида хабардор қилмаган, бироқ кейинги учта зарба тўлқини олдидан Украина томони тегишли огоҳлантиришларни олган.
Бир кун аввал ҳам Зеленский Украинага 12-октабрга ўтар кечаси Россиянинг Киевга қилган ракета зарбаси ҳақида разведка маълумотлари етказилмаганини айтганди. «Россия баллистик ракеталари учирилгани ҳақидаги разведка маълумотлари одамлар ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беради ва бу энг муҳим масалалардан биридир. Айнан баллистика ҳақида огоҳлантириш қотилликларнинг олдини олишга ёрдам беради», – деган у.
Шу билан бирга, Украина ҳукуматидагилар «гап бунда эмаслиги»дан хавотирда.
АҚШ президенти Доналд Трамп журналистнинг Вашингтон Киев билан разведка маълумотлари алмашгани қанчалик тўғри экани ҳақидаги саволига жавобан «бундай эмаслиги»ни айтган.
14-октабр тонгида украин ҳарбийлари СпасеХ компанияси Украина қуролли кучлари фронтда фойдаланиб келаётган Старлинк сунъий йўлдош алоқаси терминаллари фаолиятини чеклаётгани ҳақида хабар бера бошлади. Чекловлар Старлинкънинг Старшиелд деб номланган ҳарбий версиясига таъсир қилмоқда, бу эса сунъий йўлдош алоқасидан фойдаланадиган дронлар тезлигига таъсир қилади.
Старшиелд тезроқ ишлайди ва учувчисиз учиш аппаратлари операторлари учун ўта зарур ҳисобланади. Дронларга ўрнатиладиган оддий Старлинк соатига 160 километргача тезликда ишлайди, аммо у баъзи вазифаларни бажариш учун етарли эмас, деб тушунтиради «Украинская правда»нинг Украина қуролли кучларидаги суҳбатдоши. Командирлардан бири нашрга ҳавога кўтарилган иккита дрон алоқани «йўқотгани» ва миссияни давом эттира олмаётгани акс этган видеороликни юборган.

