Дунё

Украинада асир тушган Россия ҳарбийларининг ҳар ўнинчиси хорижлик экани маълум қилинди

Украинада асирга тушган Россия ҳарбийларининг ҳар ўнинчиси хориж фуқароси экани билдирилди

Украинада асирга олинган Россия ҳарбийларининг қарийб 10 фоизи учинчи давлатлар фуқаролари ҳисобланади.

Лойиҳа маълумотларига кўра, 2026-йил сентябр ҳолатига Украина асирлигида Россия томонида жанг қилган 55 давлат фуқаролари бор.

“Хочу жит” ташкилотчилари уларнинг қўлида 2022-йилдан буён Россия Қуролли кучлари билан шартнома имзолаган қарийб 29 минг хорижликнинг исм-шарифи борлигини айтган. Таъкидланишича, жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида Украинага асир тушган хорижликлар сони бутун 2025-йилдаги асирлар сонидан кўпроқ.

Улар орасида Осиё мамлакатлари, Аргентина, Панама, Парагвай, Перу, Гондурас ва бошқа давлатлар фуқаролари бор.

Лойиҳа баёнотида айтилишича, бир қатор давлатлар ҳукуматларининг дипломатик босими, норозилиги ва қаршилигидан сўнг Россия 39 мамлакатда ҳарбий ёллаш ишларини тўхтатган. Хусусан, Хитой, Ҳиндистон, Миср, Кения, Покистон, Гана ҳамда Африка ва Осиёнинг бошқа айрим давлатлари шулар жумласидандир.

“Бироқ Москва бошқача йўналишга ўтди ва Жанубий Америка, Марказий Осиё ҳамда Африка мамлакатларида ёллаш кўламини оширмоқда. Буни нафақат биздаги маълумотлардан, балки хорижлик ҳарбий асирларнинг сони ва географиясидан ҳам кўриш мумкин”, дейилади лойиҳа хабарида.

Нашр, шунингдек, айримларга фуқаролик соҳасида иш ваъда қилиниб, улар алдов йўли билан фронтга жалб этилаётганини даъво қилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.