Дунё

Украина дронлари Россияга энг узоқ масофали зарбани берди

Украинадан 2800 километр узоқликдаги Новий Уренгой шаҳри ҳужумга учради.

Украина дронлари Россияга энг узоқ масофали зарба берди

Украина дронлари илк бор Россиянинг Ямал-Ненец автоном округига ҳужум қилгани ҳақида губернатор Дмитрий Артюхов маълум қилди.

Новий Уренгойда дрон бўлаклари тушиши натижасида саноат обьектида ёнғин юзага келди.

Ҳалок бўлганлар ҳам, жароҳатланганлар ҳам йўқ.

Уралдаги президент вакили Артём Жога берган маълумотга кўра, Украина дрони Ямал ёқилғи-энергетика мажмуасидаги обьектга зарба беришга уринган.

Новий Уренгой Украина чегарасидан тахминан 2800 километр узоқликда жойлашган. Бу Украина Қуролли Кучлари томонидан Россияга берилган энг узоқ масофали зарба эканини англатади.

«Агенцтво» нашри ёзишича, Украина дронлари Россия газ қазиб олишининг 80 фоизи тўғри келадиган ҳудудга биринчи марта етиб борган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.