Сиёсат

Уелс, Шотландия ва Шимолий Ирландия мустақиллик бўйича референдум ўтказмоқчи — Тҳе Телеграпҳ

Уелс, Шотландия ва Шимолий Ирландия мустақиллик референдуми ўтказмоқчи — Тҳе Телеграпҳ

Уелс, Шотландия ва Шимолий Ирландия ҳукуматлари раҳбарлари Буюк Британиядан мустақиллик бўйича референдум ўтказиш имкониятини кафолатлашни талаб қиладиган келишувни имзолашни режалаштирмоқда.

Келишув 14-сентябр куни Уелс пойтахти Кардиффда имзоланиши кутилмоқда. Тадбирда тарихан келт халқлари яшаб келган ҳудуд вакиллари қатнашади.

Тҳе Телеграпҳ маълумотига кўра, уч ҳудуд раҳбарлари имзолайдиган меморандум тўртта асосий йўналишни — мустақиллик, энергетика, иқтисодиёт ва Европа билан ҳамкорлик масалаларини қамраб олади.

Келишувда томонлар ўз ҳудудларининг келажакда Европа Иттифоқи таркибида бўлиши кераклигини қўллаб-қувватлаши кутилмоқда. Бунда Шотландия ва Уелс ЙИга мустақил давлат сифатида янги аъзо бўлиши, Шимолий Ирландия эса Ирландия Республикаси таркибида Европа Иттифоқига қайтиши назарда тутилади.

Нашр бу келишувни Буюк Британиянинг сиёсий бирлигига қарши янги қадам деб баҳоламоқда.

Ҳужжат имзолангач, уч ҳудуд сиёсатчилари биргаликда матбуот анжумани ўтказиши кутилмоқда.

Аввалроқ, АҚШ президенти Доналд Трамп Ирландиянинг Буюк Британия таркибидаги Шимолий Ирландия билан бирлашишини “жуда исташини” айтган эди. Тегишли баёнот минтақадаги унионистлар (Британия таркибида қолиш тарафдорлари) томонидан дарҳол эътирозга учради.

Бу фикрлар Буюк Британиянинг янги бош вазири Энди Бернҳем Шимолий Ирландиянинг Бирлашган Қироллик таркибидан чиқиши бўйича референдум ўтказиш режаси кун тартибида эмаслигини айтганидан икки ҳафта ўтиб янгради.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.