Маҳаллий

Уçтепа туманида сунъий кöл таşкил этилади

Тоşкентнинг Уçтепа туманида 90 сотих майдонда сунъий кöл ва дам олиş маскани таşкил этиş иşлари боşланди. Сув ҳавзаси қудуқлар ҳамда ариқлардан келадиган сув оқими ҳисобига тöлдирилиşи кöзда тутилмоқда.

Учтепа туманида сунъий кўл барпо этилади

Тошкент шаҳри Учтепа туманининг Қоронтепа маҳалласида 90 сотих бўш майдонда дам олиш маскани ташкил этиш ишлари бошланди.

Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати қайд этишича, бу лойиҳа ҳудуд иқлимини яхшилаш, чанг миқдорини камайтириш ҳамда аҳоли учун мароқли ҳордиқ чиқариш имкониятларини яратишга қаратилган.

Сув ҳавзаси 340- ва 346-сонли мактабгача таълим ташкилотлари оралиғида жойлашади. Унинг майдони 0,37 гектарни, чуқурлиги эса 2 метрни ташкил этади.

Кўл дренаж қудуқлари ва ариқлардан келадиган табиий сув оқими ҳисобига тўлдирилиши кўзда тутилмоқда. Унда чўмилиш тақиқланади.

Кўлга туташ ҳудудда ўсаётган 66 туп манзарали дарахтнинг барчаси сақлаб қолиниши ваъда қилинган. Шунингдек, у ерга янги дарахтлар ҳам экилади. Сув ҳавзаси атрофида сайр йўлаклари ва ўриндиқлар бўлади.

Лойиҳани 2026-йил охиригача якунлаш режалаштирилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.