Туркиядан Ўзбекистонга одам савдоси бўйича қидирувда бўлган аёл қайтарилди

Туркиядан Ўзбекистонга одам савдоси бўйича қидирувда бўлган аёл қайтарилди
Бир неча йилдан бери халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Туркияда топилиб, қўлга олинди.
У Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135 ва 223-моддаларида назарда тутилган жиноятларни — одам савдоси ва чет элга ноқонуний чиқишни содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган эди.
Тергов маълумотларига кўра, аёл бошқа шахслар билан тил бириктириб ҳаракат қилган. Улар фуқароларни алдов йўли билан Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб бориб, у ерда фоҳишалик билан шуғулланишга жалб қилишган.
Қидирувда бўлган шахснинг турган жойи Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқ-тартибот идораларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбирлари давомида аниқланди. Қўлга олинганидан сўнг у Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.
Аввалроқ Туркияда халқаро қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган эди. Улардан бири тўққиз йил давомида суддан яшириниб юрган.

