Маҳаллий

Одам савдосида айбланиб, халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Туркияда қўлга олинди

Одам савдоси ҳамда қонунга хилоф равишда чет элга чиқишда айбланаётган М.Х. Туркияда ушланиб, Ўзбекистонга депортация қилинди. Аёл фуқароларни алдов йўли билан Таиланд ва Туркияга фоҳишаликка жўнатганликда гумонланмоқда.

Одам савдоси бўйича айбланиб, халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Туркияда ушланиб қолди

Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги ҳамкорлик натижасида узоқ йиллардан бери халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси М.Х. Туркияда аниқланиб, қўлга олинди ва белгиланган тартибда Ўзбекистонга қайтарилди.

М.Х. Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) ҳамда 223-моддаси (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш) билан назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган эди.

Тергов материалларига кўра, аёл бошқа шахслар билан тил бириктириб, фуқароларни алдов йўли билан Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқиб, у ерда фоҳишалик билан шуғулланишга жалб қилганликда айбланмоқда.

Идора таъкидлашича, жиноят содир этиб, хорижда яшириниш жавобгарликдан қочиш имконини бермайди.

Бу 6-октабрдаги Вазирлар Маҳкамаси қарорида назарда тутилган. Улар ихтисослашган муассасаларда олти ойгача бепул яшаши, реабилитация дастурида қатнашиши ва касб ўрганиши мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.