Туркияда мактаб яқинида отишма юз берди: саккиз киши жароҳатланди
Туркиянинг Маниса вилояти Тургутлу туманидаги Инжи Узмез номидаги касб-ҳунар ва техника Анатолия мактаби яқинида отишма юз берди. Губернаторлик маълумотларига кўра, саккиз киши жароҳатланган. Ҳодиса 22 сентябрь куни эрталаб соат 07:59 атрофида содир бўлган. Отишма ҳақидаги хабардан сўнг воқеа жойига полиция ходимлари ва тез ёрдам бригадалари етиб келган. Жароҳатланганлар Тургутлудаги тиббиёт муассасаларига етказилган. Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, икки нафар ўқувчи […]

Туркияда мактаб яқинида отишма содир бўлди: саккиз киши жароҳатланди
Туркиянинг Маниса вилояти Тургутлу туманидаги Инжи Узмез номидаги касб-ҳунар ва техника Анатолия лицейи яқинида отишма содир бўлди. Губернаторлик маъмурияти хабарига кўра, саккиз киши жароҳатланган.
Ҳодиса 22 сентябрь куни эрталаб соат тахминан 07:59 да юз берган. Отишма ҳақидаги хабардан сўнг воқеа жойига полиция ва тез ёрдам бригадалари етиб келган. Жароҳатланганлар Тургутлудаги тиббиёт муассасаларига етказилган.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, икки нафар ўқувчининг аҳволи оғир. Бироқ губернаторлик маъмурияти ҳозирча бу маълумотни тасдиқламади.
Гумонланувчи сифатида исм-шарифининг бош ҳарфлари Х.О. бўлган 15 ёшли 9-синф ўқувчиси гумон қилинмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, у ўқотар қурол қўллаган бўлиши мумкин. Гумонланувчи қўлга олиниб, ҳибсга олинган.
Полиция содир бўлган воқеа тафсилотлари юзасидан тергов бошлади.
Туркия Радио ва телевидение олий кенгаши (RTÜK) ОАВни фақат тасдиқланган маълумотларни эълон қилишга, ҳужум акс этган тасвирлар ва текширилмаган хабарларни жойлаштирмасликка, шунингдек, жабрланганлар ва уларнинг оилаларининг шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқини ҳурмат қилишга чақирди.

