Дунё

Туркияда денгизда бедарак йўқолган 54 ёшли ўзбекистонлик эркакни қидириш ишлари якунланди.

Туркияда денгизда бедарак ё'қолган 54 ёшли О'збекистон фуқаросини қидириш ишлари якунланди. Унинг жасади икки кунлик қидирувдан со'нг қутқарувчилар томонидан Истанбулнинг Осиё томонидаги Шиле туманида топилди.

Маҳаллий ОАВ хабарларига ко'ра, воқеа 16-август куни соат тахминан 15:15 да Масера Парк пляжида содир бо'лган. Беш нафар сузувчи кучли оқимга тушиб, чо'киб кета бошлаган. Соҳил қо'риқчилари, о'т о'чирувчилар ва тиббиёт ходимлари тезда воқеа жойига етиб келишди. То'рт киши қутқарилди, аммо бешинчи эркак денгизга олиб чиқилди ва ко'здан г'ойиб бо'лди.

Қидирув-қутқарув операциясида соҳил қо'риқчилари қайиқлари, о'т о'чириш гуруҳлари ва ко'нгиллилар иштирок этишди. Қоракираз туманидаги қидирув ҳудудлари ҳам ҳаводан кузатилди. 18-август куни тушдан кейин соҳил қо'риқчилари марҳумнинг жасадини сувдан топиб, Суд тиббиёти институти о'ликхонасига олиб боришди. Ижтимоий тармоқларда марҳум Туркияда яшовчи Қо'қонлик таниқли бизнесмен ва жамоат арбоби бо'лганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Расмийлар бу ма'лумотга ҳали изоҳ беришмади.

Аввалроқ, Россиянинг Уфа шаҳрида О'збекистон фуқароси вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Эркак тақиқланган ҳудудда сузишга қарор қилганидан со'нг Белая дарёсида чо'киб кетган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.