Туркияда икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, улардан бири 9 йилдан бери қидирувда бўлган
Истанбулда халқаро қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар бермоқда. Улардан бири — Ф.Ф.Н. — 2017 йилдан буён босқинчиликда айбланиб қидирувда бўлган. У Ўзбекистон Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми билан қидирилаётган эди. Шу тариқа, қарийб тўққиз йиллик қидирув унинг Туркияда қўлга олиниши билан якунланди. Иккинчи қўлга олинган шахс эса […]

Туркияда икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, улардан бири 9 йилдан бери қидирувда бўлган
Истанбулда халқаро қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.
Қўлга олинганлардан бири — Ф.Ф.Н. — 2017 йилдан буён босқинчиликда айбланиб қидирилаётган эди. У Ўзбекистон Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми билан қидирувда бўлган. Шу тариқа, қарийб тўққиз йиллик қидирув унинг Туркияда қўлга олиниши билан якунланди.
Иккинчи қўлга олинган шахс А.М.А. бўлди. У фирибгарликда айбланиб, халқаро қидирувда бўлган. Унинг хатти-ҳаракатлари Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан малакаланган.
Ҳар икки фуқаро қўлга олинганидан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди. Ҳозирда уларга нисбатан зарур тергов ва процессуал ҳаракатлар давом эттирилмоқда.
Консулхона Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорликни давом эттираётганини таъкидлади. Бу ҳамкорлик, хусусан, халқаро қидирувда бўлган шахсларни аниқлаш ва уларни жавобгарликка тортишга қаратилган.

