Истанбулда бошпанасиз қолган ўзбекистонлик аёл уч фарзанди билан ватанга қайтарилди

Истанбулда бошпанасиз қолган ўзбекистонлик аёл уч фарзанди билан ватанга қайтарилди
Истанбулда оғир вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёл уч нафар фарзанди билан Ўзбекистонга қайтарилди.
Аёл меҳнат қилиш мақсадида Туркияга борган эди, бироқ у ерда фарзандлари билан бошпанасиз ва ижтимоий ёрдамсиз қолиб кетган.
Мурожаат келиб тушгач, Бош консулхона Миграция агентлиги билан ҳамкорликда аёл ва унинг фарзандларини озиқ-овқат билан таъминлади. Шунингдек, зарур ҳужжатлар расмийлаштирилиб, уларнинг Ўзбекистонга қайтиши учун авиачипталар олиб берилди.
Аёл уч нафар фарзанди билан 17-сентябр куни Туркиядан Ўзбекистонга жўнатилди.
Бош консулхона хорижда қийин вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига консуллик-ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатиш ишлари давом эттирилишини маълум қилди.

