Туркия самолётлар ва денгиз дронлари уçун улкан авиатаşувçи қурмоқда
Туркияда қурилаётган 60 минг тоннали МУГЕМ авиатаşувçиси самолётлар билан бирга уçувçисиз уçиş аппаратлари, экипажсиз катерлар ва сувости дронларини ҳам олиб юриşи режалаşтирилган. Мамлакат Ҳарбий-денгиз куçлари қöмондони Эржумент Татлиöğлининг таъкидлаşиçа, у уç турдаги уçувçисиз ва экипажсиз тизимларни бирлаşтирган дунёдаги илк авиатаşувçи бöлади.

Туркия самолётлар ва денгиз дронлари учун улкан авиатаşувçи қурмоқда
МУГЕМ қурилиши 2025-йил январдан Истанбул ҳарбий-денгиз кемасозлик заводида олиб борилмоқда. Уни сувга тушириш дастлабки режага кўра, 2027-йил сентабрга мўлжалланган. Флотга топшириш ёки сафга киритиш эса 2032-йилда кутилмоқда.
МУГЕМ қисқартмаси туркча Милли Уçак Гемиси — «миллий авиатаşувçи» номидан олинган. Кема мустақил лойиҳа асосида яратилмоқда ва мавжуд ТСГ Анадолу универсал десант кемасининг ўзгартирилган варианти ҳисобланмайди.
285 метрлик кемага 2500 киши жойлашади
Лойиҳага кўра, авиатаşувчининг узунлиги 285 метр, эни 72 метр, сувга ботиш чуқурлиги эса 10,1 метр бўлади. Тўлиқ сув сиғими тахминан 60 минг тоннани ташкил этади — бу ТСГ Анадолу кўрсаткичидан қарийб 2,2 баравар катта.
Кеманинг максимал тезлиги соатига 48 километрдан ошиши, сузиш масофаси эса 18 500 километрга етиши кўзда тутилган.
Бортда асосий экипаж, учувчилар, техник мутахассислар ва хизмат кўрсатувчи ходимларни қўшиб ҳисоблаганда, 2500 кишигача жойлашиши мумкин.
Ҳарбий юришларда авиатаşувчига эсминецлар, фрегатлар ва сувости кемалари ҳамроҳлик қилиши режалаштирилган. МУГЕМ замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари билан ҳам жиҳозланади.
Қандай самолёт ва дронлар жойлаштирилади?
Авиатаşувчи 50 дан ортиқ турли учиш аппаратини олиб юриши мумкин. Унинг авиагуруҳи асосини Туркиянинг Ҳüржет ўқув-жанговар самолёти ташкил этиши эҳтимол қилинмоқда. Ҳозир ушбу самолётнинг палубага мос версияси ишлаб чиқилмоқда.
Шунингдек, қуйидаги учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш режалаштирилган:
Кıзıлелма реактив ҳужумкор дрони;
Анка-3 учувчисиз аппарати;
Байрактар ТБ3 дрони.
Туркия Каан қирувчисининг авиатаşувчидан учиб, унинг палубасига қўна оладиган вариантини ҳам ишлаб чиқиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган, бироқ бу маълумотлар тасдиқланмаган.
Кеманинг энергетик қурилмаси ҳар бири тахминан 23 мегаватт қувватга эга тўртта ГЕ ЛМ2500 газ турбинасидан иборат бўлиши кўзда тутилган. Паст тезликда энергия сарфини самарали бошқариш учун электр юритма элементлари ҳам назарда тутилмоқда.

