Туркияда Ф-16 қирувчи самолёти қулаб тушди (видео)

Туркиянинг Ялова вилоятида Ф-16 русумли қирувчи самолётининг қулаши содир бўлди. Бу ҳақда СНН телеканали мамлакат Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.
Хабарларга кўра, самолёт ўқув машғулотлари вақтида ҳалокатга учраган. Учувчи катапулта қилишга муваффақ бўлган ва тирик қолган.
Вазирлик баёнотида шундай дейилади: "Ф-16 самолётларимиздан бири Яловада ўқув парвози пайтида ҳалокатга учради."
Қирувчи самолётнинг қулаш сабаблари ҳозирча аниқ эмас. Туркия Мудофаа вазирлиги ҳалокат тафсилотлари чуқур терговдан сўнг маълум бўлишини билдирди. Ҳодиса жойидан олинган тасвирлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда. Видеода қирувчи самолётнинг ерга қулаши ва зарба натижасида Ф-16 нинг бир зумда портлаб кетгани акс этган.
Эслатиб ўтамиз, феврал ойида Туркияда Ф-16 жанговар самолёти автомобил йўлига қулаб тушиб, катта ёнғинга сабаб бўлган эди. У маҳаллий вақт билан тунги соат 1:00 атрофида Баликесирдаги асосий авиабазадан ҳавога кўтарилган. Парвоздан сўнг борт билан алоқа узилган. Ушбу авиаҳалокат натижасида учувчи ҳалок бўлган. Ҳалокат сабабларини авиация ҳалокатларини текшириш бўйича махсус комиссия аниқламоқда.

