Трамп сайловга қадар Эронга зарба берилмаслигини эълон қилди
Эрон «оғир аҳволда» экан ҳамда Ҳўрмуз бўғози орқали нефт етказиб бериш давом этар экан, АҚШ ноябр ойида Конгрессга ўтказиладиган оралиқ сайловга қадар ушбу мамлакатга ҳужум қилмайди, деди Трамп.

Трамп сайловга қадар Эронга зарба берилмаслигини маълум қилди
Агар Ҳўрмуз бўғози орқали нефт ташиш давом эца, АҚШ ноябр ойидаги оралиқ сайловга қадар Эронга зарба бермайди.
Америка етакчисининг айтишича, Вашингтон Теҳрон билан «самарали мулоқот» олиб бормоқда.
«Биз Қўшма Штатларда 3-ноябр куни бўлиб ўтадиган оралиқ сайловга қадар исталган вақтда Эронга ҳужум қилишдан тийилиб турамиз», - деб ёзди у.
Трампнинг аниқлик киритишича, Эрон иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан «жуда ночор аҳволда» экан, шунингдек, «рекорд миқдордаги нефт барреллари» қабул қилинаётган бир пайтда Ҳўрмуз бўғози блокадаси сақланиб турган экан, ҳужумлар амалга оширилмайди. АҚШ президентининг сўзларига кўра, ўтган тунда бўғоз орқали 22 миллион баррел нефт олиб ўтилган, уларнинг бирортаси ҳам Эронга кирмаган ёки Эрондан чиқмаган.
Нашрнинг АҚШ ва Исроилдаги манбалари ҳужумлар 3-ноябрдаги АҚШ оралиқ сайловига ёки ҳатто 27-октабрдаги Исроил сайловига қадар қайта бошланиши мумкинлигини таъкидламоқда. Шунингдек, улар Трамп ҳали якуний қарор қабул қилмаганини қайд этишган.

