Дунё

Трамп республикачиларнинг сайловдаги мағлубиятини Эрон билан боғлади

АҚШ президенти Эрон билан уруш сайлов натижаларига қисман таъсир қилганини тан олди. Бироқ у республикачиларнинг мағлубиятини ўзининг сиёсий муваффақияцизлиги деб ҳисобламаяпти.

**Трамп республикачиларнинг сайловдаги мағлубиятини Эрон билан боғлади**

АҚШ президенти Доналд Трамп республикачиларнинг Конгресс сайловларидаги мағлубиятига Эрон билан уруш ҳам сабаб бўлганини тан олди.

Республикачиларнинг сайловдаги муваффақияциз натижаларига уруш таъсир қилдими, деган саволга Трамп: “Бунда Эроннинг ҳам ҳиссаси бор”, деб жавоб берди.

Шу билан бирга, АҚШ президенти Эронга қарши уруш бошлаганидан афсусланмаслигини айтди: “Бу ҳақда ўйламайман. Мен тўғри иш қилдим. Яна шундай қилган бўлардим”.

Унинг фикрича, асосий сиёсий муаммо уруш эмас, балки нефт нархининг ошгани. Трамп америкаликлар унинг президентлик фаолиятидан норози бўлгани учун республикачилар сайловда ютқазди, деган фикрга қўшилмаслигини билдирди.

“Натижани ўз мағлубиятим сифатида кўраётганим йўқ. Сайлов бюллетенида менинг исмим бўлмаган”, деди у.

Трамп сайлов натижаларидан сўнг ҳукумат таркибида кадрлар алмашинуви бўлмаслигини маълум қилди. Шунингдек, у мудофаа вазири Пит Хегсетни қўллаб-қувватлаб, унинг фаолиятини юқори баҳолади.

Трамп Фох Невс телеканалига берган интервюсида Конгресс сайловларининг дастлабки натижаларидан “бироз ҳайратда қолганини” айтган. Шу билан бирга, у демократларнинг ғалабасини тан олишга тайёрлигини билдирган.

Нашрга кўра, президент яқинларидан мудофаа вазири Пит Хегсет ва генерал Ден Кейннинг фаолияти ҳақида суриштира бошлаган. Трамп атрофидаги айрим шахслар Хегсет урушдаги ҳақиқий вазиятни президентга тўлиқ етказмаган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган. Уларнинг фикрича, вазир Трампга ёқиш учун ҳарбий амалиётлар ҳақида ҳаддан ташқари ижобий ҳисоботлар берган.

**Сайлов натижалари**

3-ноябр куни АҚШда Конгрессга оралиқ сайловлар бўлиб ўтди. Демократлар Вакиллар палатаси ва Сенатда кўпчиликни қўлга киритиб, республикачиларни мағлуб этди. Ассосиатед Пресс маълумотларига кўра, демократлар Вакиллар палатасида камида 228 та ўринни эгаллаган. Шунингдек, улар Сенатда республикачиларга тегишли бўлган камида еттита ўринни қўлга киритган. Овозларни санаш давом этмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.