Сиёсат

Трамп маъмурияти икки Салливан можаросида судда ютқазди

АҚŞ федерал суди Доналд Трамп маъмуриятининг Аляскадаги Сенат сайлови бöйиçа даъвосини рад этди. Маъмурият республикаçи сенатор Ден Салливан маğлуб бöлса, натижаларни расман тасдиқлаşни тöхтатиşни сöраган. Бунга сайловда сенаторга фамилиядоş яна бир номзод иşтирок этаётгани сабаб бöлган.

Трамп маъмурияти икки Салливан можаросида судда мағлуб бўлди. ДВ хабарига кўра, суд қарори 1-ноябр, якшанба куни чиқарилган. Суд АҚШ Адлия вазирлигида бундай даъво киритиш учун зарур ҳуқуқий асослар бўлмаган, деган хулосага келган.

Сайловда амалдаги сенатор Ден Салливан билан бирга нафақадаги ўқитувчи Дениел Ж. Салливан-кичик ҳам иштирок этмоқда. Трамп маъмурияти фамилиядош номзоднинг қатнашуви сайловчиларни чалғитиши ва овоз бериш натижасига таъсир кўрсатиши мумкинлигини билдирган.

Адлия вазирлиги Демократик партия номзоди Мери Пелтола ғалаба қозонган тақдирда сайлов натижаларини расман тасдиқламасликни сўраган. Шунингдек, иккинчи Салливанга овоз берган сайловчилар аслида амалдаги сенаторни қўллаб-қувватлашни ният қилган-қилмаганини аниқлашни талаб қилган.

Федерал судя Шерон Глисон 20 саҳифалик қарорида АҚШ ҳукумати бундай текширувни овоз бериш сирини бузмасдан ўтказишнинг амалий механизмини тақдим этмаганини қайд этган.

Суд жараёнига Тҳе Нев Ёрк Тимес нашридаги мақола туртки бўлган. Унда Пелтола билан алоқадор сиёсий маслаҳатчилар сенаторга фамилиядош номзодни сайловга жалб қилишда иштирок этган бўлиши мумкинлиги айтилган.

Пелтола бу айбловларни рад этган. Реутерс агентлиги эса газета келтирган маълумотларни мустақил равишда тасдиқлай олмаганини билдирган.

Суд қароридан сўнг АҚШ Адлия вазирлиги апелляция шикояти бериш ниятини маълум қилган. Трамп эса ўзининг Трутҳ Сосиал ижтимоий тармоғида «сохта Дениел Ж. Салливан-кичик ғойиб бўлди», деб ёзиб, сиёсий рақибларини яна танқид қилган.

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси ва Сенатига оралиқ сайловлар 3-ноябр куни бўлиб ўтади. Аляскадаги сайлов пойгаси Сенат устидан назорат учун курашда муҳим аҳамиятга эга йўналишлардан бири ҳисобланади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.