Дунё

Трамп: АҚШ Украина билан разведка маълумотлари алмашишни тўхтатмади

АҚШ президенти Доналд Трамп сўзларига кўра, Украинага разведка ёрдами тўхтатилмаган.

Трамп: АҚШ Украина билан разведка маълумотлари алмашишни тўхтатмади

АҚШ Украина билан разведка маълумотлари алмашишни тўхтатгани йўқ.

«Йўқ, тўхтатганимиз йўқ. Биз уларга ёрдам беряпмиз. Биз ҳақиқатан ҳам уларга якуний тўхтамга келишда ёрдамлашяпмиз. Биз уруш тугашини хоҳлаймиз», - деди Трамп.

Россия президенти Владимир Путин уруш тугашини гўёки Украина президенти Володимир Зеленскийдан кўра кўпроқ истаётганига нега бу қадар ишончи комиллиги ҳақидаги саволга Трамп шундай жавоб берди:

«Буни музокаралар орқали билдим - мен бутун умрим давомида айнан шу иш билан шуғулланганман. Ўйлайманки, Путин ҳам буни хоҳласа керак; менимча, уларнинг иккиси ҳам бу нарса тугашини истайди. Биласизми, очиғини айцам, иккаласи ҳам унинг якунланишини хоҳлайди, аммо бунга қандай эришишни билмаяпти. У ерда нафрат жуда кўп... Охир-оқибат ҳаммаси яхши бўлади. Нега бундайлигини биласизми? Чунки доим шундай бўлиб келган».

Трамп, шунингдек, ўзи илгари эълон қилган «энергетика сулҳи»нинг Россия томонидан бузилишига ҳам муносабат билдирди. АҚШ президенти Украина гўёки бир кун аввал Россиянинг кўплаб энергетика обьектларига зарбалар берганини айтди. Трамп, шунингдек, «энергетика сулҳи»нинг самарадорлиги ҳақида кейинроқ маълум қилишга ваъда берди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.