Маҳаллий

Тоşкентда тунда ҳаво сифати ёмонлаşиşи мумкин

27-октабрдан 28-октабрга öтар кеçаси Тоşкент şаҳрида ҳаво сифати ёмонлаşиşи кутилмоқда.

Тоşкентда тунда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин

Экология қўмитаси прогнозларига кўра, кечки ва тунги соатларда ҳаво сифати халқаро АҚИ индекси бўйича «ноқулай», миллий индекс бўйича эса асосан «сариқ» даражада бўлади.

Бунга тунги соатларда ҳаво ҳароратининг пасайиши ва ҳарорат инверсияси сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳолат атмосферанинг қуйи қатламларида ҳаво алмашинувини чеклайди. Кучсиз шамол эса маҳаллий ва қўшни ҳудудлардан келадиган ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалиб кетишини секинлаштиради.

Кундузи ҳаво ҳарорати кўтарилиб, вертикал ҳаво алмашинуви яхшиланиши билан инверсия кучсизланиши мумкин. Натижада ҳаво сифати аста-секин яхшиланиши кутилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.