Маҳаллий

Тошкентнинг иккита кўчасида автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади — харита

Тошкентнинг иккита кўчасида автомобиллар ҳаракати вақтинчалик чекланади — харита

20 сентябрь куни Тошкентдаги иккита кўчанинг айрим қисмларида транспорт ҳаракати вақтинчалик чекланади.

Чекловлар пойтахтнинг туристик салоҳиятини халқаро миқёсда тарғиб қилишга қаратилган йирик кинолойиҳа доирасидаги суратга олиш ишлари муносабати билан жорий этилади.

Ҳаракат соат 10:00 дан 16:00 гача қуйидаги ҳудудларда чекланади: Зарафшон кўчаси — Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасининг назорат-ўтиш жойидан Мустақиллик шоҳкўчасигача; Истиқлол кўчаси — Амир Темур шоҳкўчасидан Буюк Турон кўчасигача.

Ҳайдовчиларга йўналишларини олдиндан режалаштириш ва муқобил йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.