Маҳаллий

Тошкентда бир қатор кўчалар уч кунга ёпилади

Тошкент шаҳрида Мустақиллик шоҳкўчасининг иккинчи босқичида асфалт ётқизиш ишларини якунлаш муносабати билан 31 июл кечасидан 3 август кечасига қадар айрим кўчаларда барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Ҳайдовчиларга ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштириш тавсия этилди.

Тошкентда айрим кўчалар уч кун муддатга ёпилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, ушбу вақтинчалик чекловлар 2026-йил 31-июл соат 23:00 дан 3-август соат 22:00 гача давом этади.

Унга кўра, Оққўрғон кўчасининг Мустақиллик шоҳкўчаси билан кесишган жойидан Осиё кўчасигача бўлган қисми, шунингдек, Паркент кўчасининг Мустақиллик шоҳкўчаси кесишмасидан Паркент-2 кўчасигача бўлган қисми транспорт ҳаракати учун ёпилади.

Маълум қилинишича, бу чекловлар асфалт ётқизиш ишларини сифатли ва хавфсиз якунлаш, йўл инфратузилмасини босқичма-босқич яхшилаш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилмоқда.

Шаҳар ҳокимлиги ҳайдовчилардан юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраб, ушбу даврда бошқа йўналишлардан фойдаланишни ҳамда сафарларни олдиндан режалаштиришни тавсия қилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.