Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади

Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади
16-сентябр куни Тошкентда айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўлиқ чекланади.
Бунга пойтахт туризм салоҳиятини халқаро миқёсда тарғиб этишга қаратилган йирик кино лойиҳаси доирасидаги тасвирга олиш ишлари сабаб қилиб кўрсатилди.
Чеклов соат 09:00 дан 16:00 гача қуйидаги ҳудудларда амал қилади:
Зарафшон кўчаси — Ҳятт Регенсй Ташкент меҳмонхонасининг назорат-ўтказиш пунктидан Мустақиллик шоҳкўчасигача;
Истиқлол кўчаси — Амир Темур шоҳкўчасидан Буюк Турон кўчасигача.
Ҳайдовчиларга сафар йўналишларини олдиндан режалаштириш ва муқобил йўллардан фойдаланиш тавсия этилди.

