Маҳаллий

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ қайд этилиб, 4 киши оғир жароҳат олди

Тошкентда бир суткада 22 та ЙТҲ қайд этилиб, 4 киши оғир жароҳат олди

4-сентябр куни Тошкент шаҳрида жами 22 та йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) юз берди. Оқибатда 4 нафар фуқаро оғир тан жароҳати олди. Шу куни пойтахт йўлларида йўл ҳаракати қоидаларининг 4 751 та бузилиши аниқланган.

Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази маълумотига кўра, 4-сентябр куни пойтахт кўчаларида сутка давомида 1 502 057 та транспорт воситаси ҳаракатланган. Бу 3-сентябрда қайд этилган 1 487 250 та транспорт воситасига нисбатан 14 807 тага ёки 1 фоизга кўп.

Кун давомида жамоат транспорти 170 та йўналишда йўлга қўйилиб, 1 670 та автобус орқали 1 228 158 нафар йўловчи ташилган. Тошкент метрополитени эса иш куни давомида 862 053 нафар йўловчини манзилига етказган.

Тиғиз пайтларда 6 та чорраҳада тирбандлик даражаси 7 баллга етган, яна бир чорраҳада эса бу кўрсаткич 7 баллдан ошган. Тирбандлик кузатилган жойларда транспорт оқимини барқарорлаштириш учун светофорларнинг иш тартиби мувофиқлаштирилиб, айрим йўналишларда яшил сигнал вақти узайтирилган. Шунингдек, ҳаракатни тартибга солиш мақсадида чорраҳаларга ЙПХ ходимлари жалб қилинган.

Марказда пойтахт йўлларидаги транспорт оқими ва тирбандлик ҳолати реал вақт режимида кузатиб борилмоқда. Ҳаракат интенсивлигига қараб светофорларнинг иш режимига тезкор ўзгартиришлар киритилмоқда.

2-сентябр куни Тошкент кўчаларидаги транспорт оқими 24-августдаги одатий иш кунига нисбатан 30 фоизга ошгани ҳақида хабар берилганди. Шунга қарамай, шаҳар бўйича умумий тирбандлик даражаси 6 балл атрофида сақланиб қолган.

Транспорт оқимида навбатлар кўпайган ҳолларда юклама юқори йўналишдаги светофорларда яшил чироқ давомийлиги узайтирилган, светофор фазалари қайта созланган ва қўшни чорраҳалар ўзаро мувофиқлаштирилган. Шу орқали тирбандликнинг кейинги чорраҳаларга тарқалиши олди олинган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.