Маҳаллий

Тошкентдаги янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди

Миробод туманидаги қурилиш обьектининг том қисми ёнди. Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлганлар йўқлигини маълум қилди.

Тошкентда янги қурилаётган бинода ёнғин юз берди

Миробод тумани Авлиё ота кўчасида жойлашган янги қурилаётган бинолардан бирида ёнғин чиққан. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

Билдирилишича, соат 23:31 да ёнғин юз бераётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Бинонинг опалубка (қолип) қисмида содир бўлган ёнғинга қутқарув экипажлари зудлик билан етиб бориб, ёнғин соат 01:05 да қуршаб олинган ва соат 01:44 да тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олгани ёки жабрлангани ҳақида хабар келиб тушмаган. Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.