Тошкентдаги валюта схемалари: болдирга боғланган $240 минг ва $8,4 минг қалбаки пуллар
Тошкент вилоятида божхоначилар мамлакатдан 240 минг доллар нақд пулни ноқонуний олиб чиқиб кетишга бўлган уринишнинг олдини олишди, пойтахтда эса ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қалбаки долларларни сотаётган икки эркакни қўлга олишди. Тошкент туманидаги «Навоий» чегара божхона постида Қозоғистоннинг икки фуқароси кўздан кечирилди. Маълум бўлишича, улардан бири оёқларининг болдир қисмига скотч билан 160 минг доллар ёпиштириб олган, иккинчиси эса худди шу усулда 80 минг долларни яширган. […]

Тошкентдаги валюта схемалари: болдирга боғланган $240 минг ва $8,4 минг қалбаки пуллар
Тошкент вилоятида божхоначилар мамлакатдан $240 минг нақд пулнинг ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйишди, пойтахтда эса ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қалбаки долларларни сотаётган икки эркакни қўлга олишди.
Тошкент туманидаги «Навоий» чегара божхона постида Қозоғистоннинг икки фуқароси кўрикдан ўтказилди. Аниқланишича, улардан бири скотч ёрдамида болдирларига $160 минг ёпиштириб олган, иккинчиси эса худди шу усулда $80 мингни яширган. Эркаклар пулларни қўшни давлатга яширинча олиб чиқиб кетмоқчи бўлишган.
Бошқа бир ҳолатда, Тошкент шаҳрида Қибрай туманида яшовчи шахс Юнусобод туманилик шериги билан биргаликда сохта харидорга қалбаки $8,4 мингни сотмоқчи бўлган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, қалбаки купюралар Туркиядан олиб келинган.
Қалбаки пуллар эвазига жиноятчилар $3,8 минг олишни кўзлашган. Келишув вақтида иккала эркак ҳам қўлга олинди.
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

