Тошкентда қалбаки 8,4 минг долларни ҳақиқийсига сотмоқчи бўлганлар ушланди

Тошкентда қалбаки 8,4 минг долларни ҳақиқий пулга алмаштирмоқчи бўлганлар қўлга олинди
Тошкент шаҳрида қалбаки 8400 долларни муомалага киритишнинг олди олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.
Билдирилишича, Қибрай туманида яшовчи, 1999-йилда туғилган шахс Туркиядан олиб келинган қалбаки 8400 АҚШ долларини фойда кўриш мақсадида Юнусобод туманида яшовчи, 1997-йилда туғилган шериги билан тил бириктириб, шартли харидорга ҳақиқий 3800 АҚШ долларига сотаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Июн ойида Наманганда қалбаки 100 минг долларни сотмоқчи бўлганлар ушланганди. Тошкент ва Навоийда қалбаки 120 минг долларни сотишга уринган шахслар ҳам қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

