Маҳаллий

Тошкентдаги автомобил йўлида ер ўпирилди

Тошкентнинг Яккасарой туманидаги Глинка кўчасида 3-сентабр куни асфалт йўл ўпирилди. Бир киши жароҳат олди.

Тошкентдаги автомобил йўлида ер ўпирилди

Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳодиса оқибатида бир киши енгил жароҳат олганини маълум қилди.

Иссиқлик таъминоти корхонаси — Веолиа Энергй ҳодиса жойига авария-тиклаш бригадаси ва мутахассислари етиб борганини, ҳодиса тафсилотлари ҳамда ўпирилиш сабаблари ўрганилаётганини билдирди. Компанияга кўра, ҳеч қандай сизиб чиқиш ҳолати аниқланмаган.

«Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали мазкур ҳудуддан юқори босимли газ қувури ўтмагани ва содир бўлган ҳодиса табиий газ тармоқлари билан боғлиқ эмаслигини, ўрганишлар давомида газ сизиб чиқиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланмаганини маълум қилди.

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖ авария ичимлик суви тармоқларига тегишли эмаслигини, у иссиқ сув тармоғида юзага келганини билдирди.

Глинка кўчасининг Шота Руставели кўчасига олиб чиқувчи қисмида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.