Маҳаллий

Тошкентда юз берган йўл ўпирилиши сабаблари ўрганиляпти – Веолиа Энергй Ташкент

Тошкентнинг Яккасарой тумани Глинка кўчасида юз берган ўпирилиш бўйича пойтах иссиқлик таъминотига масъул Веолиа Энергй

Тошкентда юз берган йўл ўпирилиши сабаблари ўрганилмоқда – Веолиа Энергй Ташкент

Тошкентнинг Яккасарой тумани Глинка кўчасида содир бўлган ўпирилиш юзасидан пойтахт иссиқлик таъминотига масъул Веолиа Энергй Ташкент компанияси расмий баёнот берди. Компания маълумотига кўра, ҳодиса жойига авария-тиклаш бригадаси ҳамда мутахассислар зудлик билан етиб борган.

Ҳозирда ўпирилиш сабаблари ва воқеанинг барча тафсилотлари ўрганилмоқда.

Веолиа Энергй Ташкент ҳозирча ҳеч қандай иссиқ сув сизиб чиқиши ҳолати қайд этилмаганини маълум қилди.

Ҳодиса сабаблари ва кўрилаётган чоралар бўйича қўшимча маълумот тезкор текширув якунлангач тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, юқоридаги ҳолат акс этган видео ва фотосуратлар тарқалганидан сўнг ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар ҳодисага юқори босимли сув қувурининг портлаши сабаб бўлгани ҳақида тахминлар билдирган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.