Тошкентда йирик наркотармоқнинг 14 нафар аъзоси қўлга олиниб, 2,5 кг Алфа-ПВП мусодара қилинди

Тошкентда йирик наркотармоқнинг 14 нафар аъзоси ушланиб, 2,5 кг Алфа-ПВП мусодара қилинди
Тошкентнинг Чилонзор, Юнусобод, Янгиҳаёт, Бектемир ва бошқа ҳудудларида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди.
Тадбирлар жараёнида нуфузли ОТМнинг 3-босқич талабаси интернетдаги наркодўконда “кладмен” сифатида ишлагани аниқланди. Янгиҳаёт туманидаги постда унинг бошқарувидаги Оних автомобили тўхтатилиб текширилганда, салонига яширилган 500 грамм Алфа-ПВП синтетик гиёҳвандлик моддаси топилди.
Кейинги тезкор-қидирув тадбирлари давомида трансмиллий жиноий уюшманинг Ўзбекистондаги 7 нафар омборчиси, уларга ишлаган 6 нафар “закладчик”и ҳамда уюшма етакчиларидан бири қўлга олинди. Шунингдек, уюшма етакчиларидан яна бири хорижий давлат ҳудудида ушланганлиги маълум қилинди.
Жами 14 нафар шахс қўлга олиниб, улардан 71 433 та бир марталик дозага тенг 2 килограмм 500 грамм Алфа-ПВП синтетик гиёҳвандлик моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 6-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Ҳозирда ҳар учала ҳолат бўйича наркосавдогарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.

