Маҳаллий

Тошкентда қурилиш анжомларидан қарийб 600 грамм синтетик наркотик топилди

Тошкентда қурилиш анжомлари ичидан 600 граммга яқин синтетик гиёҳванд модда топилди.

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида қурилиш асбоблари ичига яширилган жами 585 грамм “Алфа-ПВП” синтетик наркотик моддаси фош этилди.

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган текширувда Юнусобод туманида яшовчи, 1992-йилда туғилган фуқаро тўхтатилиб, унинг ёнидаги перфоратор қурилиш асбоби ичидан 478 грамм “Алфа-ПВП” яширилгани аниқланди.

Бундан ташқари, Чилонзор туманида қайд этилган яна бир ҳолатда Мирзо Улуғбек туманида яшовчи, 2009-йилда туғилган шахсга тегишли бензопила ичидан 107 грамм “Алфа-ПВП” топилди.

Терговга қадар текширув давомида ҳар икки ҳолатда ҳам наркотик моддалар Россиядан почта жўнатмаси орқали юборилгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентнинг Бектемир туманида фуқаронинг хонадонидан қарийб 67 минг дозага тенг гиёҳвандлик воситалари топилгани ҳақида хабар берилган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.