Маҳаллий

Тошкентда қўриқлаш хизмати ходими 6-синф қизга шилқимлик қилди

Ҳолат 15-сентабр куни Шайхонтоҳур туманидаги мактаблардан бирида содир бўлган. Таълим муассасасида шартнома асосида қўриқлаш хизмати ходими бўлиб ишлайдиган 23 ёшли йигит мактаб биносида 6-синф қизга шаҳвоний шилқимлик қилган. Суд ҳуқуқбузарлик ҳолатида жиноят аломати бор, деган хулосага келган ва ишни прокурорга жўнатган.

Тошкентда қўриқлаш хизмати ходими 6-синф қизга шилқимлик қилди

Шайхонтоҳур туманида қўриқлаш хизмати ходими 12 ёшли қизга шаҳвоний шилқимлик қилган.

Суд ҳужжатига кўра, 23 ёшли Ш.Ж. мактабда шартнома асосида қўриқлаш хизмати ходими сифатида ишлаган. У 15-сентабр куни соат 15:30 да мактаб биносида 12 ёшли ўқувчи қизнинг ёнига бориб, унинг белидан ушлаган ва лабидан ўпган ҳолда шаҳвоний шилқимлик қилган.

Суриштирув органи Ш.J.ning ҳаракатларини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисми (шаҳвоний шилқимлик қилиш) билан баҳолаб, ишни судга юборган.

Суд Ш.J.ga нисбатан очилган маъмурий ишни кўриб чиқиб, ҳуқуқбузарлик ҳолатида жиноят аломати мавжуд, деган хулосага келган ва ишни прокурорга қайтариш ҳақида ажрим чиқарган.

“Ш.Ж. шаҳвоний шилқимлик ҳаракатларини вояга етмаган, 2014-йилда туғилган қизга нисбатан содир этган ёки этмаганлиги, унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари бор ёки йўқлиги ва иш ҳолатлари тўлиқ текширилмаган. Қайта суриштирув жараёнида иш ҳолатлари тўлиқ текширилиб, Ш.J.ning ҳаракатларида жиноят аломати бор ёки йўқлигини, жиноят содир қилинган бўлса унинг ҳаракатларига тегишли баҳо берилиши лозим бўлади”, дея келтирилган суд ажримида.

Жиноят кодексининг 129-моддасига кўра, 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан зўрлик ишлатмай уяциз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш 3 йилгача, бундай ҳаракатни 14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан содир этиш 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Агар ушбу ҳаракатлар зўрлик ишлатиб ёки қўрқитиб содир этилган бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.