Маҳаллий

Навоийда йўловчи аёлга шилқимлик қилган ёшлар етакчиси 5 суткага қамалди

Навоийда йўловчи аёлга шилқимлик қилган ёшлар етакчиси 5 суткага қамалди

Навоий вилояти Қизилтепа туманида йўловчи аёлга шилқимлик қилган ёшлар етакчиси 5 суткага қамалди.

Маълум бўлишича, тумандаги маҳаллалардан бирида ёшлар етакчиси сифатида ишловчи Sh.Sh. 18-август куни соат 00:10 лар атрофида G.ni ўзининг Нехиа автомобилида туман марказига олиб бориб қўйишга келишган.

Сафар давомида эркак аёлга бир неча бор ишқий муносабат таклиф қилган. Аёл бунга рози бўлмагач, у машинани йўл четига тўхтатиб, автомобилдан тушган ва аёлнинг қўлидан ушлаган. Шундан кейин улар ўртасида жанжал келиб чиққан. Ғазабланган аёл Sh.Sh.ни турли сўзлар билан ҳақорат қилган.

Суд мажлисида Sh.Sh. айбини тан олиб, қилмишидан пушаймон эканини билдирган ва енгиллик сўраган. Аёл эса тортишув пайтида уни ҳақорат қилганини тан олган, бироқ Sh.Sh.га нисбатан даъвоси борлигини айтган.

Жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман суди Sh.Sh.ни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган (шаҳвоний шилқимлик қилиш) ҳуқуқбузарлигини содир этган деб топиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.

Аёл эса МЖтКнинг 41-моддаси билан айбли деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари, яъни 412 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.