Маҳаллий

Тошкентда ўқувчи гиёҳванд моддадан заҳарланиб вафот этдими? ИИББ тафсилоти

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан текширувлар ўтказилган.

Тошкентда ўқувчи гиёҳванд моддадан заҳарланиб вафот этдими? ИИББ тафсилоти

Тошкентда ўқувчи гиёҳванд моддадан заҳарланиб вафот этгани ҳақидаги хабар рад этилди.

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлардаги айрим гуруҳларда 4-синф ўқувчиси гиёҳвандлик моддасидан заҳарлангани оқибатида вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Мазкур хабар бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ўтказган текширувлар давомида пойтахтда мактаб ўқувчилари орасида бундай ҳолатлар қайд этилмагани аниқланди.

«Бу хабар фейк бўлиб, асоссиз равишда воҳимага берилмасликни сўраб қоламиз. Фуқаролардан ва жамоатчилик вакилларидан текширилмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз. Унутманг, ёлғон ахборот тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлади», дейилади ИИББ баёнотида.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.