Маҳаллий

Тошкентда аёл қўғирчоқ ичига гашиш яшириб олиб кетаётганликда гумонланиб ушланди

Бектемир туманида Нехиа 3 йўловчиси қўғирчоқ ичида 1 килога яқин гиёҳвандлик моддаси олиб кетаётгани аниқланди. У ушбу моддани Фарғонадан сотиш мақсадида олиб келишда гумонланмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда аёл қўғирчоқ ичига гашиш яшириб олиб кетаётганликда гумонланиб қўлга олинди

Тошкент шаҳри Бектемир туманида ичига гашиш гиёҳвандлик моддаси яширилган ўйинчоқни олиб кетаётган аёл ушланди, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИББ.

Маълум қилинишича, ИИББ Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси ва Нурафшон шаҳри ИИБ ходимлари интернет тармоғидаги маълумотлар асосида тезкор-қидирув тадбири ўтказган.

Жараёнда Бектемир тумани ҳудудида ҳаракатланаётган Нехиа 3 автомобили тўхтатилиб, текширилган. Текширув вақтида машина йўловчиси — 56 ёшли Г. А. исмли аёлнинг буюмлари орасидаги болалар қўғирчоғи ходимлар эътиборини тортиб, унинг оғирлиги шубҳа уйғотган.

Ўйинчоқ ичи кўздан кечирилганда, унга 8 дона 100−150 граммдан алоҳида қадоқланган, ўткир ҳидли тўқ жигарранг гашиш моддаси яширилгани аниқланган.

Дастлабки суриштирувга кўра, аёл ушбу гиёҳвандлик воситаларини Фарғона вилоятидан сотиб олиб, Тошкент шаҳрида сотиш мақсадида олиб келаётган бўлган. Нехиа 3 ҳайдовчиси эса Яндех хизмати орқали таксилик билан шуғуллангани ва йўловчи аёлни биринчи марта кўриб тургани маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, гиёҳвандлик моддаларининг келиб чиқиш манбасини аниқлаш бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда.

ИИББ Ўзбекистон қонунчилигига кўра, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилганини эслатди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.