Маҳаллий

Тошкентда октябрь ойида PM2.5 концентрацияси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга камайди

Тошкентда 2026 йил октябрь ойининг дастлабки 19 кунида майда дисперсли PM2.5 заррачаларининг концентрацияси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга камайди. Бу ҳақда ОАВ учун контент тайёрлаш марказида ўтказилган брифингда автоматик мониторинг станциялари маълумотларига таяниб хабар берилди. Green University ҳузуридаги Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти директори Дониёр Турғуновнинг сўзларига кўра, ушбу даврда […]

Тошкентда октябрь ойида PM2.5 концентрацияси ўтган йилга нисбатан 40 фоизга камайди

2026 йил октябрь ойининг дастлабки 19 кунида Тошкентда PM2.5 майда дисперсли заррачалар концентрацияси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга камайди.

Бу ҳақда ОАВ учун контент тайёрлаш марказида ўтказилган брифингда автоматик мониторинг станциялари маълумотларига таяниб хабар берилди.

Green University ҳузуридаги Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти директори Дониёр Турғунов таъкидлаганидек, ушбу давр мобайнида PM10 концентрацияси ҳам 56 фоизга камайган.

Умуман олганда, 1 январдан 19 октябргача бўлган даврда Тошкентда PM2.5 нинг ўртача даражаси 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 28 фоизга, PM10 эса 32 фоизга камайди.

Кузда ҳаво ҳолатига табиий чанг, биноларни иситиш, транспорт ва саноат ташланмалари таъсир қилади. Жаҳон банки ва Экология қўмитаси тадқиқотига кўра, Тошкентда PM2.5 нинг йиллик манбаларининг 36 фоизи шамол учириб келадиган чангга, 28 фоизи биноларни иситишга, 16 фоизи транспортга ва 13 фоизи саноатга тўғри келади.

Октябрь ойи бошида, 28 сентябрдан 6 октябргача, PM2.5 намуналарида табиий чанг билан боғлиқ компонентлар улуши 52 фоиздан 78 фоизгача, ўртача 64 фоизни ташкил этди. 13–14 октябрь кунлари бу кўрсаткич 47–52 фоиз оралиғида бўлди.

Бундан ташқари, 2026 йилда Тошкентда кўриб чиқилаётган даврда AQI индекси бўйича ҳаво сифати зарарли даражада бўлган кунлар қайд этилмади. Ҳаво сифати PM2.5 кўрсаткичи бўйича мўътадил ёки ундан яхшироқ деб баҳоланган кунлар сони 21 тадан 38 тага ошди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.