Маҳаллий

Тошкентда Марказий Осиё Халқаро таълим форуми бошланди

Тошкентда 40 дан ортиқ мамлакат вакилларини бирлаштирган Марказий Осиё Халқаро таълим форуми ўз ишини бошлади. Иштирокчилар орасида таълим ва фан вазирлари, 500 га яқин маҳаллий ва хорижий олий ўқув юртлари раҳбарлари, шунингдек, мингга яқин экспертлар бор. Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига йўллаган мурожаати ўқиб эшиттирилди. Мурожаатда Марказий Осиё давлатлари изчил равишда мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланган […]

Тошкентда 40 дан ортиқ мамлакат вакилларини жамлаган Марказий Осиё Халқаро таълим форуми ўз ишини бошлади. Иштирокчилар орасида таълим ва фан вазирлари, 500 га яқин маҳаллий ва хорижий олий ўқув юртлари раҳбарлари, шунингдек, мингдан ортиқ экспертлар бор.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига йўллаган мурожаати ўқиб эшиттирилди.

Мурожаатда Марказий Осиё давлатлари ўзаро ишонч, яхши қўшничилик ва шерикликни изчил мустаҳкамлаб бораётгани таъкидланади. Шу билан бирга, 85 миллионга яқин аҳоли истиқомат қиладиган минтақанинг асосий бойлиги билим ва янги имкониятларга интилаётган ёш авлоддир.

«Ушбу улкан демографик салоҳиятни қудратли интеллектуал кучга айлантиришнинг энг самарали йўли — сифатли замонавий таълим ва тарбиядир», — дейилади давлат раҳбарининг мурожаатида.

Президент таълим тизимини ислоҳ қилиш Ўзбекистон давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлади. Мактабгача, мактаб, профессионал ва олий таълим, шунингдек, фан соҳасини бошқаришни бирлаштириш таълимнинг сифат жиҳатидан барча босқичлари — боланинг илк билимларидан тортиб юқори малакали мутахассислар ва олимларни тайёрлашгача бўлган узвийликни таъминлашга қаратилган.

Ёшларда мустақил ва ижодий фикрлашни ривожлантириш, узлуксиз таълим олиш кўникмаларини шакллантириш, педагог ва мураббийларнинг ролини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Муҳим вазифалар қаторида таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, қизлар, олис ҳудудлардаги болалар ва алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ёшлар учун сифатли таълим олиш имкониятларини кенгайтириш ҳам тилга олинган.

Мурожаат якунида Шавкат Мирзиёев форум Марказий Осиёни маърифат, юқори технологиялар ва инновацияларни бирлаштирувчи ягона интеллектуал маконга айлантиришдан иборат умумий стратегик мақсадга эришишга қаратилган аниқ ташаббусларни ишлаб чиқиш майдонига айланишига ишонч билдирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.