«Таълим фақат тайёр билим бериş билан çекланмаслиги керак» - Şавкат Мирзиёев
Şавкат Мирзиёев таълим тизими ёşларда мустақил фикрлаş, ижод қилиş, масъулият ва умр давомида öрганиş кöникмаларини şакллантириşи зарурлигини таъкидлади. Президент Марказий Осиёни умумий интеллектуал маконга айлантириşни стратегик мақсад деб атади.

«Таълим фақат тайёр билим бериш билан чекланмаслиги керак» - Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти 28-октабр куни Тошкентда очилган Марказий Осиё халқаро таълим форуми иштирокчиларига табрик йўллади.
Мурожаатда минтақа мамлакатларининг келгуси тараққиёти таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва ҳамкорлик самарадорлигига боғлиқ экани қайд этилган. Президент қарийб 85 миллион аҳоли яшайдиган Марказий Осиёнинг демографик салоҳиятини интеллектуал кучга айлантиришнинг энг самарали йўли сифатли, замонавий таълим эканини таъкидлаган.
### Таълим янги касбларга тайёрлаши керак
Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, келгуси ўн йилда кўплаб касбларга муносабат ўзгаради, мутлақо янги ихтисосликлар пайдо бўлади.
«Шундай экан, таълим тизими фақат тайёр билим бериш билан чекланмасдан, ёшларда мустақил фикрлаш, ижод қилиш, масъулиятни ҳис этиш ва бутун умр давомида янгиликка интилиб, ўрганиб яшаш кўникмаларини ҳам шакллантириши зарур», - дейилади мурожаатда.
Бунинг учун ўқитувчи ва мураббийлар ролини ошириш, таълим мазмунини янгилаш, ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга йўналтириш устувор вазифалар сифатида кўрсатилган.
Шунингдек, мактаб, техникум, университет ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга эътибор қаратилиши билдирилган.
### Мактабгача таълимдан илм-фангача
Президент яқинда қабул қилинган фармон билан мактабгача ва мактаб таълими, касбий ва олий таълим ҳамда илм-фан бошқаруви ягона тизимга бирлаштирилганини қайд этган.
Унинг таъкидлашича, бундан мақсад боланинг дастлабки билим олишидан етук мутахассис ёки олим бўлиб шаклланишигача бўлган босқичларнинг узвий боғлиқлигини таъминлашдир.
Қизлар, қишлоқ ва чекка ҳудудлардаги болалар, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ёшлар учун имкониятларни кенгайтириш ҳам муҳим вазифа сифатида белгиланган.
Сунъий интеллект, рақамли технологиялар ва замонавий муҳандисликни ривожлантириш, университетларни илмий ихтиро ва ишланмалар марказига айлантириш ҳамда ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлашга алоҳида урғу берилган.
### Минтақа университетлари ҳамкорлиги кенгайтирилиши зарур

