Тошкентда мактабгача таълим маркази ташкил этилади
Тошкентда мактабгача таълимни ривожлантиришга ихтисослашган янги марказ ташкил этилади. У халқаро ҳамкорлик ва янги ёндашувларни

Тошкентда Мактабгача таълимни ривожлантириш минтақавий маркази очилади.
Ҳукуматнинг 18-августдаги 446-сонли қарорига кўра, Тошкент шаҳрида Мактабгача таълимни ривожлантириш минтақавий маркази ташкил этилиши маълум қилинди.
Ушбу марказ Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш институти қошида фаолият юритади.
Янги тузилманинг асосий вазифаларидан бири мактабгача таълим соҳасида минтақавий ва халқаро ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат. Шунингдек, ЮНЕСКОга аъзо мамлакатларнинг мактабгача таълим дастурлари ва усуллари бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказиш ҳам марказнинг муҳим вазифалари қаторига киритилган.
Марказ болаларни эрта ривожлантиришга йўналтирилган таълим дастурларини яратиш ва амалиётга жорий этишда иштирок этади.
Бундан ташқари, 2030-йилгача мактабгача таълим соҳасидаги Тошкент декларациясининг бажарилиши мониторинг қилинади. Марказ бу борада мунтазам ҳисоботлар ҳам тайёрлайди.
Педагог кадрларни қайта тайёрлаш соҳасида янги ёндашувларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳам белгиланган вазифалардан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, марказ халқаро тренинглар, семинарлар ва конференсиялар ташкил этишда ҳам фаол иштирок этади.

