Маҳаллий

Тошкентда мактаб автобусларига бўлган эҳтиёж ўрганилмоқда

Тошкент шаҳар ТҲБМ (Транспорт тизимини бошқариш маркази) мактаб автобусларига бўлган эҳтиёжни ўрганмоқда. Ота-оналардан болаларнинг мактабга қандай етиб бориши ҳақида тасаввурга эга бўлиш учун сўровномани тўлдириш сўралмоқда. Ўтган ёзда ЙҲХХ бундай лойиҳа мураккаб эканини — кўпинча ота-оналар мактабларни яшаш жойи бўйича эмас, балки таълим сифатига қараб танлашини айтган эди.

Тошкентда мактаб автобуслари керакми-йўқми, ўрганилмоқда

Тошкентда ўқувчилар мактабга қандай етиб олишлари ва мактаб автобусларига эҳтиёж бор-йўқлиги ўрганилмоқда.

Сўровномада уйнинг жойлашган жойи, бола ўқийдиган мактаб ва синф, мактабга чиқиш вақти, фойдаланиладиган транспорт тури, шунингдек, мактаб автобусига эҳтиёж бор-йўқлигини кўрсатиш керак. Ҳар бир бола учун сўровнома алоҳида тўлдирилади.

Мактаб автобусларини йўлга қўйиш масаласи мунтазам равишда кўтарилиб келинади.

2024 йилда тажриба тариқасида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг чекка туманларидаги мактаб ўқувчилари учун бепул автобус қатнови йўлга қўйилган эди.

«Бу энг хавфсиз машина эмас, лекин бундан яхшироқ вариантлар йўқ».

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.