Маҳаллий

Тошкент ИИББ ўқувчилар ва талабаларни жамоат транспортидан фойдаланишга чақирди

Тошкент шаҳар ИИББ ўқувчи ва талабаларни жамоат транспортидан фойдаланишга ундамоқда.

2-сентябр – Билимлар куни муносабати билан Тошкентдаги мактаблар ва бошқа таълим муассасаларида дарслар бошланади.

Шу сабабли, эрталабки соатларда таълим муассасалари атрофида транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракати сезиларли даражада кўпайиб, айрим кўчаларда тирбандликлар юзага келиши мумкин.

Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси тирбандликларнинг олдини олиш ҳамда ўқувчи ва талабаларнинг таълим муассасаларига хавфсиз етиб боришини таъминлаш мақсадида фуқароларга имкон қадар жамоат транспортидан фойдаланишни тавсия қилди.

Шунингдек, мактаб ва олий таълим муассасалари атрофида автомобилларни тартибсиз ёки узоқ муддатга тўхтатмаслик, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш ҳамда пиёдалар ва ўқувчиларга йўл бериш сўралди.

ИИББ маълумотларига кўра, таълим муассасалари атрофида хавфсизликни таъминлаш, тирбандликларнинг олдини олиш ва фуқароларга ёрдам бериш мақсадида ички ишлар органлари ходимлари хизмат олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, академик лицей ва техникумларда ҳам ўқув жараёнлари 2-сентябрдан бошланади. Олий таълим ташкилотларида эса 1-босқич талабалари учун 7-сентябрдан, 2-босқич ва ундан юқори босқич талабалари учун 14-сентябрдан бошланади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.