Маҳаллий

Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, дарахтга бориб урилди. Видео

Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, дарахтга бориб урилди. Видео

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги тунги ЙҲТ оқибатлари акс этган видеокадрлар пайдо бўлди. Тасвирда кузовнинг олд қисмига жиддий шикаст етган Lacetti автомобилини кўриш мумкин. Пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси юз берган ҳодиса юзасидан муносабат билдирди.

Идора хабарига кўра, авария 28 октябрь куни соат 02:30 ларда Бунёдкор кўчасида, Олий Мажлис биноси қаршисида содир бўлган. 21 ёшли ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.

ЙҲТ оқибатида ҳайдовчи жароҳат олган. У тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага етказилган.

Ҳозирда ЙҲХБ ходимлари ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаш учун текширув ўтказмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.