Тошкентда Жаҳон божхона ташкилотининг VII Глобал кинология форуми очилди
2026 йилнинг 7-9 сентябрь кунлари Ўзбекистон пойтахти жаҳон кинология ва божхона ҳамжамиятининг марказига айланди. Жаҳон божхона ташкилотига (ЖБТ) аъзо 50 дан ортиқ мамлакат ва 15 дан зиёд халқаро идоралар вакиллари хизмат итларини тайёрлашдаги инновациялар, трансмиллий жиноятчиликка қарши курашиш усуллари ҳамда чегара хавфсизлиги соҳасига замонавий технологияларни интеграция қилиш масалаларини муҳокама қилиш учун Тошкентда тўпландилар. Ҳамкорликда ташкил этилган форум […]

Тошкентда Бутунжаҳон божхона ташкилотининг VII Глобал кинология форуми ўз ишини бошлади
2026 йилнинг 7–9 сентябрь кунлари Ўзбекистон пойтахти жаҳон кинология ва божхона ҳамжамиятининг марказига айланди. Хизмат итларини тайёрлашдаги инновациялар, трансмиллий жиноятчиликка қарши курашиш усуллари ва чегара хавфсизлиги соҳасига замонавий технологияларни жорий этишни муҳокама қилиш учун Тошкентда Бутунжаҳон божхона ташкилотига (ББТ) аъзо 50 дан ортиқ мамлакат ва 15 дан зиёд халқаро идоралар вакиллари йиғилди.
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ва Бутунжаҳон божхона ташкилоти томонидан ҳамкорликда ташкил этилган форум амалий тажриба алмашиш, хизмат ҳайвонларининг тезкор имкониятларини намойиш этиш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун муҳим майдон ҳисобланади.

